1

Ўзбекистонда илк маротаба сайловни ёритувчи “Press Club: Elections.uz-2016” ташкил этилди(Фото)

ЖАМИЯТ 28.11.2016, 16:56
Теглар: Фото, ОАВ, Ўзбекистон, Сайлов
Ўзбекистонда илк маротаба сайловни ёритувчи “Press Club: Elections.uz-2016” ташкил этилди(Фото)

4 декабрда  жорий йилнинг асосий сиёсий воқеаси – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтади. Ўзбекистон Президенти сайловини кенг ёритиш учун  Марказий сайлов комиссияси қошида 1300 дан ортиқ  хорижий ва миллий ОАВ вакиллари аккредитация қилинди.  

Хорижий ва миллий ОАВ вакилларининг профессионал  фаолиятлари учун  халқаро стандартларга  мос келадиган қулай инфратузилма ва шароитлар яратиш, интерфаол ахборот медиа-майдони  ташкил қилиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш  жараёнининг бориши тўғрисида холис контентни шакллантириш,   халқаро кузатувчи  ва  экспертларни, шунингдек медиа-ҳамжамияти вакилларини республикамиз эришган ютуқлар билан таништириш мақсадида  нодавлат медиа-секторнинг мустақил  вакиллари томонидан Ўзбекистонда биринчи «Press-ClubElections.uz-2016» («Сайлов.уз-2016» пресс-клуби)ташкил этиш ҳақидаги фуқаролик ташаббуси илгари сурилди. Пресс-клуб ўз мултимедиа майдонида хорижий ва миллий медиасоҳа вакилларини бирлаштириши кўзда тутилган. Клуб тадбирлари «International Hotel Tashkent» меҳмонхонасининг “Биллур” залида  ўтказилади. Айни  пайтда  бу ерда  2016 йилнинг 30 ноябрида бўлиб ўтадиган  клубнинг тантанали очилиш маросимига  тайёргарлик ишлари  олиб борилмоқда. 

Мазкур лойиҳа ижтимоий-фуқаролик  ташаббуси ҳисобланади. Бу мультимедиа майдони Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий  ассоциацияси, «Uzbekistan Today» ахборот агентлиги, «Mening Yurtim»телеканали,  «Sevimli-tv.uz» интернет-телеканали, «Uzreport-TV» телеканали, «Даракчи информ сервис», «Ўзбекистон кабель телевидениеси», «Пойтахт», «Водий садоси» радиостанциялари ва бошқалар   томонидан  ташкил этилди.  Ўзбекистон  Республикаси  Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги лойиҳани техник жиҳатдан қўллаб-қувватлайди.  “Биз мулк  шаклидан қатъий назар барча  хорижий ва миллий  ОАВ учун  мутлақо очиқмиз. Бу мультимедиа майдонида илғор технологиялар жамланганди: юқори тезликдаги интернетга эга бўлган 80 дан ортиқ замонавий  компьютерлар ўрнатилди, IT-технология, дизайн ва мультимедиа соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан  фойдаланилди.  Булар натижасида  илғор дунё стандартларига мос  келувчи клуб ташкил этишга муваффақ бўлинди. Пресс-клуб wi-fi алоқаси билан таъминланган,  мамлакатдаги 10 та  ҳудудий нодавлат  телестудиялар, ЭОАВМА студиялари  билан онлайн-боғланиш, шунингдек, алоҳида узатувчи телестанция ўрнатиладиган Марказий сайлов комиссияси матбуот маркази билан бевосита онлайн  алоқа йўлга қўйилди.  Шундай қилиб, кўплаб журналистлар  пресс-клубда туриб, таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистон сайлов  жараёни воқеалари марказида бўладилар», – деб  айтди  пресс-клуб раҳбари, ЭОАВМА бошқаруви раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист Фирдавс Абдухолиқов.

Пресс-клубнинг самарали фаолият олиб бориши учун   парламент аъзолари, партиялар, вазирликлар ва идоралар, фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек,  халқаро кузатувчилар  иштирокида брифинглар, матбуот анжуманлари ва туркум тематик тадбирлар  ташкил этишни  кўзда тутувчи кундалик дастур-жадвал ишлаб чиқилди. Клубнинг очилиш маросимида  ва кейинги учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси  раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов,  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси  Сенатининг  ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий маркази  директори Акмал Саидовлар  иштирок этадилар. Улар    пресс-клуб ишига маслаҳат ёрдами  кўрсатадилар.

Брифингларда  «Мамлакатнинг сиёсий модернизацияси, Давоми бор», «Миллий қонунчиликка халқаро ҳуқуқлар меъёрларини имплементация қилиш, халқаро  хамкорлик жиҳатлари», «Реал беллашув, соғлом  сиёсий рақобат ва электорат билан ишлашга  янгича ёндашувлар», «ОАВ ва сайловлар: feedbackни таъминлаш» каби  турли мавзулар муҳокама қилинади.  Пресс-клуб  иши  доирасида таниқли  хорижий  кузатувчилар ва халқаро  ташкилотлар вакиллари билан интервьюлар  ташкил этиш ҳам  режалаштирилган. Клуб  тадбирларига  туркум  телевизион  лойиҳалар  муаллифи ва продюссери, ОАВ соҳаси  эксперти Бобур Алихонов, таниқли журналист, блоггер, сиёсатшунос Шерзод Қудратхўжаев, «Менинговозим» ва «Мой голос» ток-шоулари  бошловчилари Севара Ўринбоева, Мукаддас Фаёзова ва Насиба Фахриддиновалар модераторлик қилишади.  

Пресс-клуб  дастуридан шунингдек,  халқаро кузатувчилар  ва ОАВ вакилларини  Ўзбекистоннинг анъанавий маданияти ва санъати билан таништиришга  қаратилган  маданий  тадбирлар ҳам ўрин  олган.   Жумладан,  Ижтимоий реклама миллий  фестивали, Байналминал  Маданий марказ билан ҳамкорликда «Ўзбекистон  умумий уйимиз» китобининг кенгайтирилган тақдимоти,  шунингдек, Республика “Ҳунарманд” ассоциацияси  билан биргаликда  халқ амалий  санъати  буюмлари кўргазма-ярмаркаси ва “Мустақил Ўзбекистон усталари” китоб-альбоми  тақдимотини  ўтказиш кўзда  тутилмоқда. 

«Press-ClubElections.uz-2016»нинг  расмий очилиш  маросими 2016 йил 30 ноябрда  бўлиб ўтади.








Шарҳлар

Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1