1

Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...

ДУНЁ 29.11.2016, 14:02
Теглар: Фарзанд, Ота-она, Касаллик, Она ва бола, Жарроҳлик, Қиз
Кичкина қизалоқ беш кишига ҳаёт бахш этиб, ўлимдан қутқарди, аммо ўзи...

Қизалоқ дунёга келганда, ота-онасининг қувончи чексиз эди, унга Оливия деб исм қўйишди, аммо орадан бир неча йил ўтгач, врачлар қизчанинг миясида хавфли ўсма пайдо бўлганлигини аниқлашди, деб хабар беради “Nonbox.ru” нашри.

Ўсимтани операция қилишнинг ҳам, кимётерапия билан даволашнинг ҳам иложи йўқ эди.

Уч ёшли Оливия Сведберг ҳар чоршанба куни гимнастика машғулотига борар, мультфильм томоша қилишни, малика либосини кийишни ёқтирарди. Юзидан табассум аримайдиган Оливия ота-онаси — Лауресса ва Брокнинг фахри эди. У туғилганида дунёдаги энг соғлом чақалоқлардан бири эди. Аммо саратон касаллиги барчасига нуқта қўйди. Оливиянинг ота-онаси даволаш бесамарлигини эшитиб, умрининг сўнгги дақиқаларини қизи оила даврасида, бахтли ўтказишини исташди.

Оливия учун ҳисобсиз кечалар ва баллар, денгиз саёҳатлари ташкил этилди. Қизча ҳатто денгизда дельфинлар билан ҳам сузди. Бундай кўнгилочар тадбирлар Оливиянинг кайфиятини кўтарди. Аммо буларнинг бари уни ажал комидан қутқариб қололмади. Оливия ҳаётдан кўз юмиб, беш инсонга ҳаёт ҳадя этди. 

Оливиянинг аҳволи оғирлашиб қолганда, унинг онаси Лауресса қўшни палатада ётган Лукас Геллер исмли болакайга жигар кўчириб ўтказиш зарурлигини, унинг аҳволи оғирлигини эшитиб қолди. Боланинг ўлим билан олишаётганини эшитган Оливиянинг ота-онаси тақдирларига тан бериб, унинг жигарини Лукасга кўчириб ўтказиш керак, деган қарорга келишди.

Оливия вафот этган куннинг эртасига унинг жигари Лукасга, юраги, буйраги, ошқозон ости бези, ичаклари, ҳатто кўзлари ҳам бошқа беморларга кўчириб ўтказилди. Унинг буйраги 22 ёшли йигитни, юраги бир ёшли гўдакни, ошқозон ости бези ва ичаклари кичкина Анжелони ҳаётга қайтарди, аммо врачларнинг ўзи уни бедаво дард чангалидан қутқара олмади.

Унинг жигари кўчириб ўтказилган Лукас икки йил мобайнида госпиталда даволанди. Илгари юролмайдиган Лукас, айни кунларда тенгдошлари қаторида ўйнаб, югуриб юрибди. Оливиянинг ота-онаси бу қарорга келишлари қанчалик оғир бўлганига қарамай, қизи туфайли ҳаётга қайтган одамларни кўриб, тўғри йўлни танлаганларига амин бўлишди.

Шарҳлар

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1