Аввалроқ, Тошкентда эркак 3 ёшли болага 12 маротаба пичоқ уриб ўлдиргани ҳақида хабар берган эдик.
Депутат Алишер Қодиров ўзининг Telegram каналида айнан шу мудҳиш жиноят ҳақида сўз юритиб, жиноятни ҳаммаси ҳам жиноят, лекин мурғак болага ваҳшийлик қилган инсонни яшамаслиги кераклигини таъкидлади.
"Кеча ёш бир йигитга 20 марта пичоқ уриб ўлдирган жиноятчи судда пушаймонлигини айтиб, 17 йилга қамалди. 25 ёшли бу махлуқ қамоқдан 42 ёшида жамиятга ким бўлиб қайтади?
Ҳайвонлашиб кетган жиноятчини солиқларимиз ҳисобига соғлигини сақлаб, қорнини тўйдириб, бошқа инсон бўлиб қолишини кутиб ўтириш-мантиқсиз!
Бундайлардан жамиятни тозалаш керак! Болалар ва бегуноҳ аҳоли қирғинига юзсизларча кўз юмиб, дунёга инсонпарварликдан дарс бераётганларнинг инсонқарашига мослашишга мажбурмизми?
Бу махлуқлар нафақат бугун, балки келажакдаги про-махлуқларга намуна-устоз бўлиб хизмат қилишини унутмаслик керак",- деб ёзади депутат.