АсосийЖиноят

Тошкентда 31 ёшли эркак таниш аёлининг 3 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди

Эркак ва аёл қонуний никоҳдан ўтмай яшаб юрган ва ораларидаги жанжал сабаб эркак болага бир неча маротаба пичоқ санчган.

'Тошкентда 31 ёшли эркак таниш аёлининг 3 ёшли ўғлини пичоқлаб ўлдирди'ning rasmi

Тошкентда эркак таниш аёлининг 3 яшар ўғлини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда darakchi.uz'га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, 9 июль куни Яшнобод туман, Яккатол кўчасидаги кўп қаватли уйда ижара асосида яшаб келаётган 1993 йилда туғилган эркак, ушбу манзилда қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёл билан келиб чиққан ўзаро жанжал оқибатида, аёлнинг биринчи турмушидан 2021 йилда туғилган ўғил фарзандига ўткир тиғли жисм (пичоқ) билан бир неча маротаба тан жароҳатлари етказиб, ҳодиса жойидан яширинган. Бола шифохонага олиб келингунга қадар вафот этган.

Мазкур ҳолат бўйича Яшнобод туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 20:11

    Фарғонада туман ҳокими ўринбосарига нисбатан жиноий иш очилди

    Жиноят иши тергови шахсан Бош прокурор томонидан назоратга олинган.

    'Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди'ning rasmi

    Жиноят 25.11.2025 15:00

    Тошкент вилоятида 12,3 кгга яқин гиёҳвандлик моддасидан фойдаланган шахслар қўлга олинди

    Ушбу шахслар бўйича Жиноят Кодексининг 246-моддаси 2-қисми ҳамда 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

    'Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди'ning rasmi

    Жиноят 24.11.2025 08:46

    Ҳакамлик суди судьяси 15 минг доллар пора билан ушланди

    Андижонда ҳакамлик суди судьяси икки фуқарони Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, пул олган вақтда қўлга олинди.

    'Сариосиёда ҳоким ўринбосари фирибгарликда айбланиб қамалди'ning rasmi

    Жиноят 21.11.2025 08:28

    'Андижонда 2 млрд сўмлик тилла буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 21:54

    'Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди'ning rasmi

    Жиноят 20.11.2025 20:38

    Наманганда таълим тизимидаги мансабдорлар томонидан ташкил қилинган “бункер” фош этилди

    Бир қатор ўқитувчилардан имтиҳон натижаларини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган ҳолда 1300–1500 АҚШ доллари миқдорида пул талаб қилган.