АсосийЖиноят

Тошкент вилоятида ўз келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота қамалди

Турмуш ўртоғи аёлига ишонмагач, келин ҳуқуқ органларига мурожаат қилган.

'Тошкент вилоятида ўз келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота қамалди'ning rasmi

2024 йил июль ойининг 16 куни Тошкент вилояти Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман суди ўз келинига шилқимлик қилган эркакка жазо тайинланди. Бу ҳақда Олий суд порталида маълумот берилди.

Суд ҳужжатида келтирилишича, 1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июнь куни соат 17:30 ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.

Келинининг судда айтишича, ўша куни у ишдан чиқган вақтида унинг иш жойи олдида қайнотаси кўргани ва қайнотаси уни яшаш хонадонига олиб 

бориб қўйишини айтган. Кейин, у қайнотасининг автомашинасига чиқиб йўлда бирга қайтаётган вақтида қайнотаси автомашинани йўлнинг четига олиб тўхтаган ва унинг қўлидан ушлаб уни яхши кўришини, ундан иш жойидан рухсат олса Самарқанд шаҳрига олиб бориб, айлантириб келишини айтган.

Келин уйга келиб, бўлган воқеани эрига айтиб берган. Аммо, эри бунга ишонмай уни қизлик уйига олиб бориб қўйган. Келин қайнотаси сабаб оиласи бузилиб кетаётганини билдириб, суддан қайнотага қонуний чора кўришини сўраган.

Суд қарори билан ҳуқуқбузар эркакка МЖтКнинг 41-1-моддаси 1-қисмига асосан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар