Хабарингиз бор Франция пойтахти Парижда XXXIII ёзги Олимпия ўйинлари бошлади. Тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси дастлабки учрашувда Испанияга қарши майдонга тушди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида Пубилнинг голи эвазига Испания ҳисобни очди, 0:1. Биринчи бўлим сўнгида Элдор Шомуродов илк тарихий голни пенальтидан киритиб, ҳисобни тенглаштирди 1:1. Шу тариқа биринчи бўлим якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 59-дақиқасида Испания пенальти ишлади, бироқ Абдувоҳид Неъматов пенальтини қайтаришга муваффақ бўлди.
62-дақиқада эса Гомес Испанияни яна олдинга олиб чиқди, 1:2. Шундан сўнг ҳисоб ўзгармади.