АсосийСаломатлик

Иссиқ кунларда дори воситаларини қандай сақлаш керак?

Ҳар бир дори воситасининг қўллаш йўриқномасида уларни тўғри сақлаш қоидалари ва шартлари ёзилган бўлади.

'Иссиқ кунларда дори воситаларини қандай сақлаш керак?'ning rasmi

Ушбу саволга фармацевтик маҳсулотлар хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси Фармакологик назорат бўлими бошлиғи Эльвира Свечникова жавоб берди.

— Аввало, антибактериал препаратлар, суртма ва геллар, гормонал дорилар, витаминлар, пластир ҳамда тиббий шамчаларни иссиқдан ҳимоя қилиш лозим, — дейди мутахассис. — Мисол учун, кремлар, суртма, шамчалар юқори ҳароратда эригач, доривор моддаларнинг ички таркибида қайта тақсимланиш жараёни содир бўлади ва ҳатто кейинги қайта совитиш ҳам уларни сақлай олмайди. 

Бундан ташқари, автомашиналардаги биринчи ёрдам тўпламларини эсдан чиқармаслик керак: уларни иссиқда ҳам, совуқда ҳам машинада қолдириб бўлмайди.

Ҳамма дори воситасини музлаткичда сақлаш нотўғри!

Хона ҳарорати деганда, одатда 15°-25° даража, шунингдек иқлим шароитига кўра 30°С гача бўлган ҳарорат назарда тутилади. Бундай пайтда дори воситаларини тиббиёт қутичасида жамлаб, шкафда сақлашингиз мақсадга мувофиқ.

8°дан 15° градусгача бўлган салқин муҳитда айрим дори воситаларини музлаткичда сақлашга рухсат берилади.

Бунда 8°С дан паст ҳароратда физик-кимёвий хусусиятлари ўзгариши мумкин бўлган дори воситалари (дамламалар, суюқ экстрактлар ва бошқалар)ни музлаткичда сақлаш мумкин эмас.

Фармацевтика маҳсулотларини совуқ жойда сақлаш деганда 2°C дан 8°С гача бўлган микроиқлим муҳити тушунилади.

 Бунда дори-дармонларни музлаткичнинг деворига яқин жойлаштириб, уларнинг музлаб қолишига йўл қўймаслик керак. Одатда, шамчалар (свеча), турли кўз томчилари, линиментлар, инъекция эритмалари, фермент таблеткалари шу тарзда сақланади.

Музлаткичнинг бир токчасида дори воситалари ва озиқ-овқатлар ёнма-ён туриши қатъиян ман этилади.

 Препаратларни сақлашда ёруғлик ва намликдан ҳимоя қилиш каби талабларга ҳам эътибор бериш зарур. Агар кўрсатмада "қоронғу жойда сақланг" деб ёзилган бўлса, унда сиз дори қадоғини ёруғликдан тўлиқ ҳимоя қилишингиз керак.

Қуруқ жойда ҳаво намлиги 50 фоиздан ошмаслиги лозим.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг'ning rasmi

    Саломатлик 30.12.2024 21:37

    Янги йил дастурхони: Тўғри овқатланишни унутманг

    Мутахассислардан байрам куни тўғри овқатланиш учун тавсиялар.

    'Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 22:32

    Болаларда бўй ўсмаслигига қандай омиллар сабаб бўлади?

    Ларон синдроми — кам учрайдиган генетик касаллик. Бунда ўсиш гормони рецептор-оқсилининг тузилиши бузилган бўлади.

    'Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 20.12.2024 20:23

    Кимлар дориларни бепул олиши мумкин?

    Сурункали касалликларга чалинган, диспансер назоратида турувчи беморлар оилавий шифокор электрон рецепти асосида бепул дори воситаларини олиш ҳуқуқига эга.

    'Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур'ning rasmi

    Саломатлик 17.12.2024 18:41

    Совуқ кунларда қандай овқатланиш зарур

    Тиббиёт фанлари доктори бу борада юртдошларимизга ўз тавсияларини берди.

    'Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда'ning rasmi

    Саломатлик 15.12.2024 11:29

    Дунёда безгакка чалиниш ҳолатлари ортмоқда

    Экспертлар ўтган йили безгакка чалинганлар сони 2022 йилга нисбатан 11 млн нафарга ортганини аниқлашди.

    'Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик 11.12.2024 17:56

    Болаларда хавфли ўсма касалликлар ривожланаётганини қандай билиш мумкин?

    Сўнгги пайтларда глобал иқлим ўзгариши, озиқ-овқат ва ичимлик суви таркибида сунъий қўшимчаларнинг кўпайиши ҳамда яшаш ҳудудларида канцероген моддаларнинг тарқалиши туфайли бу касаллик нафақат катта ёшли инсонлар, балки болалар орасида ҳам кўп учрамоқда.