АсосийСаломатлик

Мактабларда 1,3 миллион нафар болаларда турли касалликлар аниқланди

Асилбек Худаяров болаларда қон ва қон яратиш аъзоларидаги касалликлар энг кўп учраётганини таъкидлади.

'Мактабларда 1,3 миллион нафар болаларда турли касалликлар аниқланди'ning rasmi

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худаяровнинг “Мамлакатимизда болалар ва ўсмирлар орасидаги касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолати, шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги истиқбол режалар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда юртимизда болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий хизматни халққа янада яқинлаштириш борасида қатор ишлар олиб борилмоқда.

Бирламчи бўғинда оналар ва болалар ўртасида касалликларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва соғломлаштириш дастурлари амалиётга жорий этилгани, бу йўналишга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам такомиллаштирилиши натижасида оналар ўлими даражаси 34 фоизга, беш ёшгача бўлган болалар ўлими эса 26 фоизга камайган.

Республика миқёсида, ҳудудлар ва туман (шаҳар)ларда “365 кун /24 соат” тамойилига асосан оналар ва болаларга кўрсатиладиган ёрдамни назоратга олиш, таҳлил қилиш, камчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. 

Болаларга амбулатор тиббий хизмат 2 300 дан зиёд оилавий поликлиникалар, 209 та туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаси, стационар ёрдам эса 13,3 мингта ўринга эга 245 та вилоят ва туман даражасидаги ҳамда 9 та республика муассасаси томонидан кўрсатилмоқда.

Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида болалар анестезиология-реанимация бўлимлари ва поликлиникаларда болалар бўлимлари ташкил этилган. Қолаверса, барча “тиббиёт бригадалари” таркибига қўшимча 20 минг болалар ҳамишираси ҳамда патронаж-доя лавозими жорий этилган. Туман, (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида “болалар бўлимлари”, “қизлар саломатлиги” бўлимлари фаолияти йўлга қўйилди.

А. Худаяровнинг таъкидланишича, республикада ҳар йили туғма юрак нуқсони билан дунёга келган, юқори технологик операцияларга муҳтож ўғил-қизларда юртимизнинг 8 та тиббиёт муассасасида кардиохирургик амалиётлар бажариб келинмоқда. 

Хусусан, 2023 йилда 4 458 нафар болада (2022 йилда 3 676 нафар) жарроҳлик операцияси ўтказилган. Улардан 987 нафари кам инвазив усулда, яъни кесмаларсиз бажарилган. Болалар ўртасида онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш мақсадида жорий йилнинг беш ойида 219,7 нафари оммавий, 392,6 нафари селектив скринингдан ўтказилиб, 239 нафарида касаллик аниқланган ҳолда, соғломлаштириш учун назоратга олинган.

Жорий йилнинг биринчи ярмида 1 962 та кардиохирургик, 460 эндоскопик, 583 та нейрохирургик юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари ўтказилиб, 2 985 нафар ўғил-қизда ногиронликнинг олди олинди. Бундан ташқари, 200,2 минг нафар янги туғилган чақалоқ аудиоскринингдан ўтказилиб, 267 нафар болага кохлеар имплантат ўрнатилган ва эшитиш қобилияти тикланган. 

Мажлисда депутатлар соҳада амалга оширилаётган ишларни эътироф этиб, тиббиёт муассасаларини дори воситалари, тиббий ускуна ва сарфлов ашёлари билан тўлиқ таъминлаш чораларини кўриш, бунда кафолатланган пакет, базавий нархлар ва имтиёзли контингентни ихтисослашган тиббий ёрдамга йўллаш тартибини қайта кўриб чиқиш лозимлигини қайд этдилар.

Ўз навбатида, тиббиёт муассасаларида масофавий хизматларни кўпайтириш, поликлиника ва шифохоналарни электрон иш юритишга ўтказиш, тизимни рақамлаштириш бўйича бошланган ишларни охирига етказиш чораларини кўриш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш бўйича бир қатор таклифлар илгари сурилди. 

Мажлисда А. Худаяровнинг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Маймун чечагига қарши вакцина ЖССТнинг дастлабки квалификациясидан ўтди'ning rasmi

    Саломатлик14.09.2024 13:19

    'Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин'ning rasmi

    Саломатлик13.09.2024 15:21

    Бош мия касалликларини даволашда нанороботлардан фойдаланилиши мумкин

    Шотландиянинг Эдинбург университети тадқиқотчилари бош мия касалликларини анъанавий нейрохирургик операцияларсиз даволаш технологиясини яратди.

    'Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди'ning rasmi

    Саломатлик12.09.2024 11:55

    Қандли диабетни овоз орқали аниқлаш технологияси яратилди

    Тадқиқотда касалликнинг 2-тури ташхиси қўйилган ва бу патология аниқланмаган 607 нафар кўнгилли қатнашди.

    'Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди'ning rasmi

    Саломатлик11.09.2024 15:08

    Олимлар саратон ҳужайраларини безиён усулда йўқ қилиш йўлини топди

    Рус олимлари саратон касаллигига қарши курашишнинг янги усулини кашф этди.

    'Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?'ning rasmi

    Саломатлик10.09.2024 14:57

    Узоқ умр кўриш нималарга боғлиқ бўлади?

    Сўнгги 100 йил ичида тиббиёт тараққиёти ва турмуш тарзининг яхшиланиши туфайли инсониятнинг умр кўриш давомийлиги ошди. Ҳозирда ўртача умр кўриш АҚШда тахминан 84 ёш, Японияда эса 86 ёшни ташкил қилади.

    'Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Саломатлик09.09.2024 17:42

    Уч хавфли касаллик ҳақида билармидингиз?

    Мутахассислар бу бўйича маълумот берди.