Олимпия ўйинларида боксчимиз Асадхўжа Мўйдинхўжаев финал йўлланмаси учун -71 кг вазнда АҚШ вакили Омари Жонесга қарши рингга кўтарилди.
Ҳакамларнинг якуний қарорига кўра, боксчимиз Асадхўжа рақиби устидан ғалаба қозониб, финалга йўл олди.
Юнон-рум курашчиларимиз Арам Варданян (-77 кг) ҳамда Рустам Ассакалов (-97 кг) Париж-2024 медаллари учун курашни давом эттиришади. Ҳамюртларимизни чорак финалда мағлуб этган рақиблар финал йўлланмасига сазовор бўлишди. Шу тариқа, ҳар икки полвонимиз эртага бронза медали учун ўтиш босқичида гиламга чиқадилар. Уларнинг ўтиш босқичидаги рақиблари:
-77 кг: Арам Варданян - Абделкрим Оукали (Жазоир)
-97 кг: Рустам Ассакалов - Сеонг Жун Ким (Корея Республикаси)






