1

Семириб кетган 11 ёшли болани даволаш учун ёқишга қарор қилишди

ДУНЁ 01.12.2016, 15:10
Теглар: Бола
Семириб кетган 11 ёшли болани даволаш учун ёқишга қарор қилишди

Хитойнинг Харбин шаҳрида яшовчи 11 ёшли Ли Ханг исмли бола 165 килограмм вазнга эга бўлиб, у Прадер-Вилли синдроми деб аталувчи ирсий касалликка чалинган, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.

Ли Хангга ошқозонни кичрайтириш юзасидан ўтказилган операция ёрдам бермагач, у анъанавий  Хитой тиббиёт усулида даволанишга мажбур бўлди. Уни ота-онаси Чаньшун шаҳрида жойлашган касалхоналардан бирига олиб боришди. Бу ерда болага банка қўйиб, игна билан даволашди. Даволашнинг келгуси босқичида “ёғни эритиш” мақсадида унинг танасига “ўт қўйишди”. Албатта, бундай даволаш усулларини қабул қилиш, бечора Лига осон бўлмади. 

Прадер-Вилли синдромига чалинган Ли Ханг 4 ёшда эканлигида унинг вазни 43 килограммни ташкил этган. У жадаллик билан семиравергандан кейин ота-онаси уни даволатишга ҳаракат қилди. Семиришдан ташқари Лида гипертония, ёғли гепатоз ва подагра касалликлари аниқланган. У даволанаётган касалхонадаги 53 нафар беморнинг 7 нафари болалардир.

Фотосуратлардан касалхонадаги маҳаллий мутахассислар аждодларидан қолган тиббий усуллар ёрдамида семириб кетган беморларни даволашаётганлигини тушуниш мумкин. Олов ёрдамида даволаш асосан семизликдан ва қабзиятдан азият чекаётган беморларда қўлланади. Бунда беморнинг танасига спиртда намланган ҳўл сочиқ ёпилиб, ўт қўйилади. Бу даволаш усули турли оғриқларни йўқотишда қўл келади.

Шарҳлар

ЛИВИЯЛИК ЭРКАК ҲАММА ЮЗ ЎГИРГАН, БЕДАВО ДАРДГА ЧАЛИНГАН 80 НАФАР БОЛАНИ АСРАБ ОЛДИ

12.07.2017, 12:30

Калифорнияда яшовчи 62 ёшли ливиялик Муҳаммад Бзик 20 йил мобайнида бедаво дардга чалинган 80 нафар болани боқиб олди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Муҳаммаднинг сўзларига қараганда,...
​ОЛМАОТА ПОЛИЦИЯСИ БОЛАНИ ЮКХОНАГА ЖОЙЛАШТИРГАН МАШИНА ҲАЙДОВЧИСИНИ ЖАЗОЛАДИ

12.07.2017, 11:19

Олмаота полицияси болани юкхонага жойлаштирган машина ҳайдовчисини қидирмоқда, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Нашрнинг хабар беришича, болани машина юкхонасига жойлаштирган "Фольксваген" автомашинаси ҳайдовчиси қонунбузарликка йўл қўйгани...
​ИТАЛИЯЛИКЛАР ОСТОНА ШАҲРИДА ЎТКАЗИЛГАН EXPO-2017 КЎРГАЗМАСИДА 2 ЁШЛИ БОЛАНИ УНУТИБ ҚОЛДИРИШДИ

12.07.2017, 09:53

Чет эллик оила Остона шаҳрида ўтказилган EXPO-2017 кўргазмаси ҳудудида 2 ёшли болани унутиб қолдиришди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.Эр-хотин кўргазмадан чиқиб кетгандан кейин болани унутиб...
​ТЎЛОВИ € 100 000 БЎЛГАН ДУНЁНИНГ ЭНГ ҚИММАТ МАКТАБИ ЎҚУВЧИЛАРИ ҚАНДАЙ ЯШАШАДИ

11.07.2017, 14:32

Доим бой одамлар қандай яшашини кузатиш қизиқарли. AdMe.ru Institut Le Rosey мактабига саёҳатга чорлади. Institut Le Rosey — Швейцарияда жойлашган қадимий мактаблардан бири. Уни «қироллик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1