АсосийСпорт

ДХХ кубоги Республика босқичига қуръа ташланди

Республика босқичи – 19–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 24 август куни “Жар” стадионида ўтказилади.

'ДХХ кубоги Республика босқичига қуръа ташланди'ning rasmi

Хабарингиз бор 2021 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ёшлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда.

Биринчи босқич – туман/шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.

Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 251 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Республика босқичи – 19–23 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 24 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.

Куни кеча мусобақанинг Республика босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Қуръа натижалари билан қуйидаги суратларда танишишингиз мумкин.

Маълумотларга қараганда, республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Оролбўйи саҳросидаги эко-марафон халқаро жамоатчилик эътиборини жалб қилди'ning rasmi

    Спорт16.09.2024 15:29

    Оролбўйи саҳросидаги эко-марафон халқаро жамоатчилик эътиборини жалб қилди

    Унда 11 давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди.

    'Шахмат олимпидасида ўзбекистонлик йигитлар Молдовани мағлуб қилди'ning rasmi

    Спорт16.09.2024 09:46

    Шахмат олимпидасида ўзбекистонлик йигитлар Молдовани мағлуб қилди

    Бугун шахматчиларимиз Исроил ва Нидерландия терма жамоаси билан беллашади.

    'Академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади'ning rasmi

    Спорт15.09.2024 14:54

    Академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади

    Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг 2-ўринни эгаллади.

    '"Паралимпия ўйинлари – бу чинакам ирода, жасорат ва матонат, эзгулик ва гуманизм намойиши"'ning rasmi

    Спорт13.09.2024 16:47

    "Паралимпия ўйинлари – бу чинакам ирода, жасорат ва матонат, эзгулик ва гуманизм намойиши"

    Президент Париждаги Паралимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган спортчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари билан учрашув ўтказмоқда.

    'Шахмат олимпиадаси: ўзбекистонликлар яна ғалаба қозонди'ning rasmi

    Спорт13.09.2024 10:11

    Шахмат олимпиадаси: ўзбекистонликлар яна ғалаба қозонди

    3-турда чемпионларимиз Хорватия ва Венгрияга қарши тош суришади

    'Ўзбекистонлик шахматчилар олимпиадани ғалаба билан бошлади'ning rasmi

    Спорт12.09.2024 09:18

    Ўзбекистонлик шахматчилар олимпиадани ғалаба билан бошлади

    Бугун 2-турда чемпионлар Мисрга ва Ангола билан беллашади.