Тошкент шаҳри ҳокимлиги Учтепа туманидаги 187 та номсиз кўчани номлаш ёки қайта ном қўйиш бўйича овоз бериш жараёни бошланганини эълон қилди.
Таклифлар 20 августдан 3 сентябргача қабул қилинади. Овоз бериш учун geonom.tashkent.uzсайтининг бош саҳифасида харита остидаги "Овоз беришда иштирок этиш" ҳаволасини, сўнг кўча бўлимлари кўрсатилган доиралардан бирини босиш зарур.
Шу билан бирга, аҳоли фикри қуйидаги шаклларда ҳам қабул қилинади:
Оғзаки равишда: +99871 210 04 13 телефон рақамига (иш кунлари соат 09:00 дан 17:00 гача) мурожаат қилиш орқали;
Ёзма: 100060, Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Ислом Каримов шоҳкўчаси 51-уй почта манзилига хат юбориш орқали;
Электрон шаклда: geonom@digitaltashkent.uz электрон почтасига хат юбориш йўли билан.