АсосийЖиноят

Қашқадарёда 1 млрд сўмдан ортиқ пулларни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

У МЧЖ раҳбари билан тил бириктириб 40 нафарга яқин фуқаролар номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан кредит олган.

'Қашқадарёда 1 млрд сўмдан ортиқ пулларни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди'ning rasmi

Шаҳрисабзда кредит маблағларини талон-торож қилган ҳоким ёрдамчиси ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ДХХ ахборот хизмати хабар берди. 

Қашқадарёда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда Шаҳрисабз шаҳридаги МФЙдан бирининг ҳоким ёрдамчиси Ф.А. мансаб мавқеидан фойдаланиб, тўқимачилик, тикувчилик ва трикотаж саноати учун техникалар улгуржи савдосига ихтисослашган МЧЖ раҳбари Р.М. билан тил бириктириб, 2022-2023 йилларда наслли чорва моллари сотиб олиш, паррандачилик, асаларичилик, тикувчилик, иссиқхона ташкил этиш ва бошқа мақсадларда 14 нафар фуқаро номидан имтиёзли кредит олиш учун шартнома ва ҳисоб-фактура ҳужжатларига электрон рақамли имзо орқали сохта маълумотлар киритган ҳолда АТБга тақдим этишган. Натижада, банк томонидан 440,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилган.

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчиси бошқа МЧЖ раҳбари Х.С. билан ҳам келишиб, 25 нафар фуқаро номидан сохта маълумотлар тақдим этиш орқали АТБдан 733,3 млн. сўм кредит маблағи ажратилишига эришган. Шу тариқа, жами 1 млрд. 173,6 млн. сўм кредит маблағи талон-торож қилинган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси, МЧЖ раҳбарлари ҳамда бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167 ва 228-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар