АсосийЖИНОЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Зангиотада маҳалла раиси 3 минг доллар пора олаётганда ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

'Зангиотада маҳалла раиси 3 минг доллар пора олаётганда ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириб қўйиш учун 3 минг АҚШ доллари талаб қилган маҳалла раиси ушланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бошқармаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбир давомида 1985 йилда туғилган, Зангиота туманидаги маҳаллалардан бирининг раиси К.У. фуқарони Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 3 минг АҚШ доллари талаб қилгани аниқланган.

У пулни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар