Россия федерациясининг Орлов вилояти тергов қўмитаси Орлов шаҳар полициясида ишловчи полициячи аёлга нисбатан жиноят иши қўзғади, деб хабар берди “Nonbox.ru” нашри.
Полициячи Наталья Башкатова эрининг калтакларидан, “ўлдираман”, деб таҳдид қилаётганидан ёрдам сўраб, қўнғироқ қилган қилган аёлнинг мурожаатига совуққонлик билан қараб, эътибор бермаган. Қўнғироқ қилган аёлнинг “Бирор кор-ҳол юз берса, полиция келадими?” деб берган саволига у “Албатта, агар эрингиз сизни ўлдириб қўйса, хавотирланманг, бориб мурдангизни қабул қилиб оламиз”, деб жавоб берган. Орадан 40 дақиқа ўтгач, эри ҳақиқатан ҳам аёлни уриб, ўлдирган.
Полициячи ва аёлнинг суҳбати ижтимоий тармоқларга жойлаштирилган. Аёлнинг эри 37 ёшли Андрей Бачков илгари ўғрилик, босқинчилик, зўравонлик, гиёҳвандлик моддаси истеъмол қилгани учун бир неча марта қамалиб чиққан. Энди эса қотиллик учун қамоққа олинди.
Полициячи Наталья Башкатовага нисбатан ўз ишига совуққонлик билан қарагани, бу эса бир инсоннинг умрига зомин бўлгани сабабли жиноят иши қўзғатилди.