АсосийСпорт

Асила Мирзаёрова Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан илк кўзи ожиз спортчига айланди!

У делегациямиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди.

'Асила Мирзаёрова Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан илк кўзи ожиз спортчига айланди!'ning rasmi

Асила Мирзаёрова Ўзбекистон тарихида Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан илк кўзи ожиз спортчига айланди!

Хабар берганимиздек, ҳамюртимиз Асила Мирзаёрова бундан бироз аввал пара енгил атлетиканинг Т11 классида узунликка сакраш бўйича 28 йилдан буён ўзгармай келаётган Паралимпия ўйинлари рекордини янгилади ва делегациямиз ҳисобига илк олтин медални тақдим этди.

Эътиборли жиҳати, шу кунга қадар Ўзбекистон тарихида кўзи ожиз спортчи Паралимпия ўйинларида олтин медални қўлга кирита олмаган эди. Асила Мирзаёрова Янги Ўзбекистоннинг Паралимпия тарихида янги саҳифа очди ва Паралимпия ўйинларида ғолиб чиққан илк кўзи ожиз спортчига айланди! Асила буни уддалади!

Пара енгил атлетика бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Асила Мирзаёрова бироз аввал 5.22 метр натижа билан 28 йил янгиланмаган рекордни янгилаган эди.

Бироз аввал у яна рекордни янгилади. Бу сафар 5.24 метр.

Маълумот учун, Асила Мирзаёрова бундан аввал Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларида ушбу йўналишда кумуш медални қўлга киритган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Роналду ва Жоржинанинг тўйи қаерда ўтказилиши маълум бўлди'ning rasmi

    Спорт Бугун 07:51

    Роналду ва Жоржинанинг тўйи қаерда ўтказилиши маълум бўлди

    Тўй ҳақидаги хабарларни “Jornal da Madeira” очиқлади.

    '“Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади'ning rasmi

    Спорт 24.11.2025 13:02

    “Насаф” “Трактор”ни Қаршида қабул қилади

    ОФК Элит Чемпионлар лигасида 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

    'Жавоҳир Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланма олди'ning rasmi

    Спорт 23.11.2025 19:39

    Жавоҳир Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланма олди

    Бу ҳодиса Ўзбекистон учун илк йўлланма. Синдаров Даъвогарлар турнирига йўлланмани қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик бўлди.

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт 21.11.2025 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.