АҚШ президенти Барак Обама, рафиқаси Мишель ва қизи Саша билан биргаликда мамлакатнинг янги йил тадбири ўтказиладиган майдондаги арча чироқларини ёқишга бағишланган тадбирда иштирок этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.
Тадбир Вашингтонда бўлиб ўтди.
Бу Барак Обама президент ва рафиқаси биринчи хоним сифатида иштирок этадиган сўнгги тадбирдир. Арча чироқларини ёқиш тадбири 94 чи маротаба ўтказилмоқда.
Унда хонанда Келли Кларксон, актриса Ева Лонгория ва бошқа машҳур юлдузлар ҳам қатнашди.