АсосийСпорт

Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдонга югуриб тушган мухлислар жазоланади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилиш истагида бўлган футбол ишқибозларидан жамоат тартибига қатъий риоя этишни сўради.

'Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўртасидаги ўйинда майдонга югуриб тушган мухлислар жазоланади'ning rasmi

Бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон ва КХДР миллий терма жамоалари ЖЧ саралаш баҳслари 3-босқич доирасида ўзаро баҳс олиб боради. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ўйинни "Бунёдкор" стадионида томоша қилиш истагида бўлган футбол ишқибозларидан жамоат тартибига қатъий риоя этиш, мухлислик маданиятига амал қилишни сўраб мурожаат йўллади.

Унга кўра, майдонга тушиш қатъиян ман этилади. Аввалги учрашувлардан бирида ОФК томонидан белгиланган қоидаларни қўпол равишда бузиб, майдонга югуриб чиққан ва шу орқали тартибсизликни юзага келтирган мухлисларга нисбатан маъмурий ҳамда моддий жазо қўлланилгани ҳақида эслатиб ўтди ЎФА Матбуот хизмати.

    Бошқа янгиликлар