11 сентябрдан 22 сентябрга қадар Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтади. Жорий йилда Опен дастурида 193 та, аёллар ўртасида эса 181 та жамоа қатнашади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги таркибда қатнашади:
Эркаклар терма жамоаси:
Нодирбек Абдусатторов
Жавоҳир Синдаров
Нодирбек Якуббоев
Шамсиддин Воҳидов
Жаҳонгир Ваҳидов
Қизлар терма жамоаси:
Афруза Ҳамдамова
Нилуфар Якуббоева
Умида Омонова
Маржона Маликова
Нодира Нодиржонова
Йигитларимизга 1-турда Тринидад ва Тобаго терма жамоаси рақиб бўлса, қизларимиз Гаити билан куч синашади.
Мусобақа жами швейцарча форматда 11 та турдан иборат бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда бўлиб ўтган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чемпион бўлган эди.