АсосийСпорт

Академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг 2-ўринни эгаллади.

'Академик эшкак эшувчилар Осиё чемпионатини жами 10 та медаль билан якунлади'ning rasmi

Хитойнинг Шенян шаҳрида академик эшкак эшиш бўйича ўтказилган U19 ва U23 Осиё чемпионатининг сўнгги кунида мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига эга чиқди.

Аниқроғи, U19 ёш тоифасида М2 йўналишида Далер Ашуров ва Бобомурод Пардаев олтин медални қўлга киритган бўлса, М2х баҳсларида Жамолбек Турғунов ва Бобур Муҳиддинов кумуш медаль билан тақдирланди. U23 ёш тоифасида эса М1х пойгасида Меҳрож Маматқулов кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, М4х бўйича Меҳрож Маматқулов, Собир Сафаралиев, Самир Розиқов ва Самандар Ҳамрақулов тўртлиги бронза медалига эга чиқди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоалари қитъа биринчилигини 3 та олтин, 3 та кумуш ва 4 та бронза медаллари билан якунлади ва умумжамоа ҳисобида Хитойдан сўнг иккинчи ўринни эгаллади. Эрон термаси эса кучли учликни якунлаб берди.

    Бошқа янгиликлар