АсосийСаломатлик

Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари дунёнинг етакчи шифокорлари томонидан ўтказилган ўрганишлар натижаларига таяниб, шундай хулосага келди.

'Супербактериялар 25 йил ичида қарийб 40 миллион кишининг ўлимига сабаб бўлиши мумкин'ning rasmi

Бу ҳақдаги маълумотлар Буюк Британиянинг нуфузли “The Lancet” тиббий журналида эълон қилинди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.

“Инсоният дори-дармонларга чидамли микробларга қарши курашиш борасида анча илгарилиб кетди, — дейди Вашингтон университети профессори Стейн Фолльсет. — Аммо эришилган натижалар етарли эмас. Чунки 2050 йилга бориб, дори-дармонларга чидамли микроблар бевосита ёки билвосита ҳар йили 8 миллион одамнинг ўлимига сабаб бўлиши эҳтимоли мавжуд. Бунинг олдини олиш учун шошилинч равишда янги стратегияларни ишлаб чиқишимиз керак”. 

Экспетрлар ҳисоб-китобларига кўра, 2050 йилгача дори-дармонларга чидамли инфекциялар 39,1 миллион инсоннинг ҳаётига зомин бўлиши, қолаверса, бу билан боғлиқ патологиялар туфайли 169 миллион ўлим ҳолати юз бериши тахмин қилиняпти. 

Бундан Жанубий Осиё мамлакатлари, жумладан, Ҳиндистон, Покистон ва Бангладеш аҳолиси энг кўп азият чекиши, мазкур минтақада 11,8 миллионга яқин одам супербактериялар қурбонига айланиши хавфи бор. Кейинги ўринлардан Жануби-Шарқий ва Шарқий Осиё давлатлари ўрин олиши башорат қилинмоқда.

    Бошқа янгиликлар

    'Офис ходимларига қандай касалликлар хавф солади?'ning rasmi

    Саломатлик09.10.2024 14:39

    Офис ходимларига қандай касалликлар хавф солади?

    Маълумотларга кўра, сўнгги йилларда дунё аҳолиси орасида суяк, томир ва бўғим хасталиклари сони кескин ортиб бормоқда.

    'Грипп кимларда оғир ўтиши мумкин?'ning rasmi

    Саломатлик09.10.2024 14:23

    Грипп кимларда оғир ўтиши мумкин?

    Ҳукумат гриппни юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошдан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингентини тасдиқланган.

    'Кузда кўз касалликлари нега авж олади?'ning rasmi

    Саломатлик08.10.2024 14:46

    Кузда кўз касалликлари нега авж олади?

    Мутахассис улардан сақланиш бўйича муҳим тавсиялар берди

    'Ёш ўтиши билан кўриш қобилияти пасайишини тўхтатиш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик08.10.2024 14:39

    Ёш ўтиши билан кўриш қобилияти пасайишини тўхтатиш йўли топилди

    Шу пайтга қадар организм кексая бошлаганда кўриш билан боғлиқ юз берадиган ўзгаришларнинг аниқ механизмлари фанга маълум эмас эди.

    'Маймун чечаги вирусини аниқлайдиган илк тест тасдиқланди'ning rasmi

    Саломатлик07.10.2024 15:53

    Маймун чечаги вирусини аниқлайдиган илк тест тасдиқланди

    Вирус туфайли август ойи ўрталарида Африка минтақасида фавқулодда ҳолат, деб эълон қилинган эди.

    'Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?'ning rasmi

    Саломатлик07.10.2024 13:27

    Қариш жараёнини секинлаштириш учун қандай овқатланиш керак?

    Овқатланиш рационини тузишга жиддий эътибор бериш орқали қарилик ва у билан боғлиқ нохуш оқибатларни, масалан, ажин тушишини анча кечиктириш мумкин.