АсосийСпорт

Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон 7-турдан сўнг кучли учликка кирди

8-турда рақибларимиз Сербия ва АҚШ бўлади.

'Шахмат олимпиадаси: Ўзбекистон 7-турдан сўнг кучли учликка кирди'ning rasmi

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Кеча, 18 сентябрь куни мусобақанинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон йигитлар жамоаси Украинани 3:1 ҳисобида, қизлар жамоаси эса Греция термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. 

Бутунжаҳон шахмат олимпиадасининг 8-турида бугун йигитларимиз Сербия билан, қизларимиз эса АҚШ терма жамоаси билан куч синашади.

Маълумот учун: 7 та турдан кейин йигитларимиз 3-ўринда, қизларимиз эса 11-ўринда боришмоқда.

    Бошқа янгиликлар