Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 11-тур беллашувлари якунланди.
Ушбу якуний турда Ўзбекистон эркаклар жамоаси Франция билан баҳсда ғолиб чиқди. Қизлар жамоаси эса Туркия устидан ғалаба қозонди.
Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси якуний жадвалда 3-ўринни эгаллади. Қизлар термажамоаси эса якуний жадвалда 12-поғонани банд этди. Ўзбекистон терма жамоаси қўшимча кўрсаткичлар эвазига Хитой, Украина, Полша, Булгария, Аргентинадан ортда қолди.
Шунингдек, тахталар кесимида, 1-тахтада Нодирбек Абдусатторов 2-ўрин ва кумуш медални, 4-тахтада Шамсиддин Воҳидов 1-ўрин ва олтин медални қўлга киритди.
Аёллар баҳсларида 4-тахтада Нодира Нодиржонова 3-ўрин ва бронза медални қўлга киритди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз жоизки, 2026 йилги олимпиадага эса Тошкент мезбонлик қилади.