АсосийСпорт

Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 2-ўринни эгаллади

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов ушбу мусобақанинг 2022 йилги ғолиби ҳисобланади.

'Нодирбек Абдусатторов Шуша турнирида 2-ўринни эгаллади'ning rasmi

Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида шахмат бўйича Вугар Гашимов хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир якунланди.

Ўнинчи марта ташкил этилган мазкур нуфузли турнирда 8 нафар гроссмейстер қатори ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди.

Блиц ва рапид йўналишларида ўтказилган баҳслар сарҳисобига кўра, ФИДЕ байроғи остида мусобақада иштирок этган россиялик Ян Непомняшший 19 очко жамғарган ҳолда Вугар Гашимов хотирасига бағишланган халқаро турнир ғолибига айланди.

Ҳар икки йўналишда муносиб иштирок этган маҳоратли шахматчимиз Нодирбек Абдусатторов 18 очко билан 2-ўринни эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Абдусатторов мазкур нуфузли мусобақанинг 2022 йилги ғолиби саналади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар