АсосийСПОРТ

“Нефтчи” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, “Ал-Иттиҳод”га мағлуб бўлди

Ҳозирда фарғоналиклар ҳисобида 3 очко мавжуд.

'“Нефтчи” сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, “Ал-Иттиҳод”га мағлуб бўлди'ning rasmi

Бугун, 26 октябрь куни Фарғонанинг “Нефтчи” клуби Осиё чемпионлар лигаси Элит турнири 3-тури доирасида Саудия Арабистонининг “Ал-Иттиҳод” жамоасини қабул қилди. Фарғонадаги “Марказий” стадионда ўтган учрашув меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувнинг 17-дақиқасида Жамшид Искандаров пенальтини аниқ амалга ошириб, “Нефтчи”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 34-дақиқада Уссем Ауар ҳисобни тенглаштирди.

Учрашувнинг асосий вақти якунига яқин “Нефтчи” дурангни сақлаб қолишга яқин эди. Аммо 90-дақиқада Юсуф Ан-Насири жарима зарбасидан гол уриб, “Ал-Иттиҳод”га ғалаба келтирди.

Шу тариқа, Ислом Исмоилов бошчилигидаги “Нефтчи” Осиё чемпионлар лигаси Элит турниридаги учинчи учрашувида иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

Ҳозирда фарғоналиклар ҳисобида 3 очко мавжуд. Жамоа мусобақа турнир жадвалида 8-ўринни эгаллаб турибди.

    Бошқа янгиликлар