АсосийСпорт

Ўзбекистонлик дзюдочилар Жаҳон чемпионатидан 4 та медал билан Ватанга қайтишди

Муҳаммадсодиқ Содиқов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди

'Ўзбекистонлик дзюдочилар Жаҳон чемпионатидан 4 та медал билан Ватанга қайтишди'ning rasmi

Деярли бир ҳафта давомида Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳри дзюдо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди. 

Дунёнинг 67 давлатидан 600 нафарга яқин дзюдочи қатнашган дунё биринчилигида Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам муваффақиятли иштирок этди. Яккалик мусобақасида -100 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Муҳаммадсодиқ Содиқов барча рақибларини мағлубиятга учратиб, жаҳон чемпионига айланди. У ҳал қилувчи финал баҳсида япониялик дзюдочини вазари баҳоси эвазига таслим этди. 

Муродил Муродиллаев, Мардон Равшанов ва Алишер Саманов терма жамоамизга бронза медалларини тақдим этишди. Якунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 1 та олтин ва 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллади. Аралаш жамоавий баҳсларда эса Ўзбекистон терма жамоаси Озарбайжонни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалига сазовор бўлди.

Бироз аввал Ўзбекистон спорт делегацияси Душанбе шаридан юртимизга қайтиб келди. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида музаффар спортчиларимизни Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси мутасаддилари кутиб олишди ва уларни қўлга киритилган муваффақият билан қутлашди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 08:51

    Суперкомпютер Ўзбекистоннинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади

    “Opta” суперкомпютери АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи терма жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.

    'Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди'ning rasmi

    Спорт 25.05.2026 02:32

    Ўзбекистон МТЖнинг жаҳон чемпионатига борадиган якуний таркиби маълум қилинди

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчиларнинг якуний рўйхатини эълон қилди.

    'Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 14:56

    Абдуқодир Ҳусанов “Астон Вилла”га қарши ўйин қайдномасига киритилмади

    Маълум қилинишича, жамоа бош мураббийи Pep Guardiola ушбу учрашувда бир қатор асосий футболчиларга дам беришга қарор қилган.

    'Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 12:11

    Конго терма жамоаси карантин талабига қарамай ЖЧга тайёргарликни давом эттирмоқда

    Конго жамоаси АҚШнинг 21 кунлик карантин тавсиясига қарамай, ЖЧ олдидан тайёргарлик режасини ўзгартирмаслигини маълум қилди.

    'Синдоров Бухарестда ўтган турнирда 42,5 минг доллар ютиб олди'ning rasmi

    Спорт 24.05.2026 04:24

    Синдоров Бухарестда ўтган турнирда 42,5 минг доллар ютиб олди

    "Super Chess Classic Romania" турнирида Жавоҳир Синдоров 3-ўринни эгаллади.

    'Роналду орзусига етди'ning rasmi

    Спорт 22.05.2026 06:45

    Роналду орзусига етди

    “Ал-Наср” Саудия чемпиони бўлди.