30 ноябрь куни Ўзбекистонда иш бошлаган илк “Elections.uz-2016” пресс-клуби доирасида ижтимоий реклама Миллий танлови ўтказилмоқда.
Танлов 2 декабрь куни International Hotel Tashkent меҳмонхонасининг Crystal Ballroom анжуманлар залида бўлиб ўтди.
Тадбир Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди кўмагида ЎзЭОАВМА томонидан ташкил этилган.
Танлов ижтимоий аҳамиятга эга энг яхши медиа—маҳсулот муаллифларини аниқлайди. Бу йил танловга 200 дан ортиқ теле- ва радиороликлар топширилди, уларнинг орасидан ЎзЭОАВМА эксперт кенгаши томонидан энг яхшилари танлаб олинди.
Бу йил мазкур танлов саккизинчи маротаба ўтказилмоқда. Танловнинг аҳамиятли томони шундаки, бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови олдидан ўтказилмоқда. Шу муносабат билан унга иккита янги номинация киритилди: “Аҳолининг сайлов борасидаги ҳуқуқий ва мадания билимини оширишга йўналтирилган энг яхши ижтимоий ролик”, “Фуқароларни сайлов жараёнида иштирок этишга чорлайдиган энг яхши ижтимоий ролик”.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланган “Менинг Ўзбекистоним” мавзуида энг яхши ижтимоий ролик” номинациясида ҳам ғолиблар аниқланади.
02.12.2016 13:53





