Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида жорий йилнинг 3-12 октябрь кунлари бўлиб ўтган шахмат бўйича "Global Chess League - 2024" мусобақаси ўз якунига етди.
Ушбу мусобақада Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров турли жамоаларда қатнашди ва якунда таркибида Жавоҳир Синдоров бўлган "Triveni Continental Kings" жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Финалда ушбу жамоага таркибида Нодирбек Абдусатторов бўлган "Alaskan Knights" жамоаси эса мағлубиятни қабул қилиб олди.
Баҳс 7:13 ҳисобида якунланди. Абдусатторовнинг жамоаси мағлубиятга учради ва турнирда иккинчи ўринни эгаллаб, 250 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти совриндори бўлди.
Жавоҳир Синдоров жамоаси 500 минг АҚШ долларини қўлга киритди.