АсосийJamiyat

Ҳаила ал-Мекаими: “Пресс-клуб” — демократик сайлов гарови

Пойтахтнинг “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида иш бошлаган “PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016” пресс-клуби ўз ишини давом эттирмоқда. Пресс-клуб халқаро кузатувчилар, хорижий ва маҳаллий ОАВлар, давлат ташкилотлари вакилларини бир майдонга жамлади. 

Ҳаила Ал-Мекаими, медиа режалаштириш ва илмий тараққиёт котиби ўринбосари (Қувайт): 

—  Мен бу ерга кириб келишим билан шуни алоҳида эътироф этдимки, президентлик сайловини ёритишда бу бу “пресс-клуб” жуда муҳим ҳисобланади. Унинг муҳимлиги шундаки, турли мамлакатлардан келган журналистлар ва кузатувчилар  бу ерда маҳаллий журналистлар билан, танишади, ахборот алмашади, алоқа ўрнатади, бу ҳар қандай сайлов жараёни учун муҳимдир. Дунёнинг ривожланган ва демократик давлатлари тажрибасида ҳам сайлов жараёнларини ёритувчи пресс-клублар фаолиятини кўришимиз мумкин. Масалан бизнинг давлатда ҳам бундай фаолият йўлга қўйилган. “Пресс-клуб”ларнинг ташкил этилиши салов жараёнларининг юқори даражада ва демократик руҳда ўтишида муҳим рол ўйнайди.

Бошқа янгиликлар