Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ—2026 3-саралаши 4-турида БААга қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг шиддатли ўтган биринчи бўлими 0:0 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса БАА бир киши кам бўлиб қолди. 65-дақиқада Абдулла Ҳамад қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 73-дақиқада эса ўзбекистонликлар пенальти ишлаб олди. 76-дақиқада ушбу пенальтини Отабек Шукуров аниқ амалга ошириб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Ўзбекистон кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўзбекистон 1 ва 2-турда Шимолий Корея ва Қирғизистон устидан ғалаба қозонган эди. 3-турда эса Эронга қарши ўйинда дуранг қайд этилди.
ЖЧ—2026 саралаши
15 октябрь, сешанба
Ўзбекистон — БАА 1:0
Гол: 1:0 — 76 Шукуров (пенальти)
Ўзбекистон: 1. Ўткир Юсупов, 2. Абдуқодир Ҳусанов, 18. Абдулла Абдуллаев (17. Бобир Абдихолиқов, 70), 23. Ҳусниддин Алиқулов, 13. Шерзод Насруллаев, 19. Азизбек Турғунбоев (3. Ҳожиакбар Алижонов, 60), 7. Отабек Шукуров, 9. Одилжон Ҳамробеков, 10. Жалолиддин Машарипов, 22. Аббосбек Файзуллаев (20. Ҳожимат Эркинов, 90), 14. Элдор Шомуродов.
БАА: 17. Холид Эйса, 2. Абдулла Идрис, 8. Тахнун Ҳамдам, 9. Ҳариб Абдулла, 10. Яҳё Али, 11. Каё Канедо, 12. Халифа Муборак, 13. Муҳаммад Омар, 14. Абдулла Ҳамад, 16. Маркус Винисиус, 19. Холид Иброҳим.