АсосийJamiyat

Дато‘Р.Ражендран: “Ўзбекистондаги муҳим сиёсий жараёнга 600 дан халқаро экспертларнинг ташрифи очиқликдан далолат”

Мана, мамлакатимизда узоқ кутилган муҳим сиёсий жараён — Ўзбекистон Республикаси Президентлигига сайловга ҳам бир кун қолди. Мамлакатимизда ташриф буюрган 600 га яқин хорижлик кузатувчилар ва халқаро ОАВ вакиллари бу сиёсий жараёнга тайёргарлик ва уни ўтказиш борасидаги фикрларини Press-club: Elections-2016 матбуот клубидаги учрашувларда ўртоқлашди. 

Дато‘Р.РАЖЕНДРАН, RHA MEDIA SDN BHD ТОP-10 агентлиги раҳбари, кузатувчи (Малайзия):

—  Мен кузатувчи сифатида Ўзбекистондаги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этаётганимдан хурсандман. Ўзбекистонга биринчи марта ташрифим. Бу ерда муҳим сиёсий жараёнга — Ўзбекситон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга қаратилган жиддий эътибор таҳсинга сазовор. Мамлакатда муҳим сиёсий жараённинг боришини ёритиш бўйича, аҳоли хабардорлигини ошириш учун қўллананилаётган ахборот технологиялар, онлайн мулоқотлар ўзта замонавий ташкиллаштирилган. Ўзбекистонда сайлов жараёнининг ошкора, очиқ ўтказилиши таъминланаётгани мамлакатда сиёсий сайлов қонунчилиги анча юқори шаклланганидан далолат беради. Ҳар бир сайловчининг алоҳида битта овозга, ўз овозига эгалиги, халқнинг фаол иштироки айниқса эътиборга молик. Бу ўз навбати халқаро жамоатчилик эътиборини ҳам жалб қилган. Ўзбекистонда сайлов жараёни муҳим кучга эгалигини гувоҳи бўлдим. Аксарият мамлакатларда бу жараён ёпиқ ҳолда ўтказилади. Ўзбекистонда эса бунинг акси, ҳаммаси очиқ. Буни бу ерда сайлов жараёнига тайёргарлик ва уни ўтказиш жараёнида 600 га яқин халқаро кузатувчиларнинг ва хорижий ОАВ вакилларини иштирок этаётганида ҳам кўриш мумкин.

Ўзбекистон маҳаллий ОАВда номзодларнинг сайловолди дастурини очиқ-ойдин тарғибот қилаётгани ҳам алоҳида муҳим аҳамият касб этмоқда. Кузатишларимда бундан жуда таъсирландим. Аҳоли ким учун нега овоз беришидан бохабар. Бу жуда керакли ва муҳим.

Бошқа янгиликлар