АсосийСпорт

Ўзбекистон Суперлигаси бўлаётган пайтда учрашув комиссари ИИБга олиб кетилди

Ҳолат юзасидан расмий изоҳ берилди.

'Ўзбекистон Суперлигаси бўлаётган пайтда учрашув комиссари ИИБга олиб кетилди'ning rasmi

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Суперлига 21-тури доирасида “Локомотив” — “Бунёдкор” учрашувининг иккинчи бўлими кеч бошлангани юзасидан расмий ахборот берди.

“Суперлига 21-туридан ўрин олган “Локомотив” — “Бунёдкор” баҳсининг 2-тайми белгиланган вақтдан 32 дақиқа кеч бошланди. Сабаби учрашув учун жавобгар бўлган Лига комиссарининг телефони Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб қўйилган ва унинг ўзи ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Лигага маълум бўлишича, “Бунёдкор” клуби расмийси ҳамда ИИБ ходими ўртасида баҳсли вазият юзага келган. Оқибатда туман ички ишлар бўлими бошлиғининг оғзаки кўрсатмасига кўра, Суперлига ўйинида фаолият олиб бораётган ВАР машинаси ҳамда стадион ҳудудида бўлган учрашув расмийларига қарашли автомашиналарни мажбурий равишда стадион автотураргоҳидан олиб чиқиш учун эвакуатор жалб этилган. Шундан кейин Лига комиссари бундай ҳолатда учрашувни давом эттириб бўлмаслигини тушунтиришга уринган вақтида унинг телефони олиб қўйилиб, комиссар гўёки ички ишлар органи ходимининг қонуний талабларини бажармагани рўкач қилиниб, у стадиондан олиб чиқилган”, дейилади ПФЛ хабарида.

Ассоциация ҳамда Лига раҳбариятининг саъй-ҳаракати эвазига комиссар стадионга етиб келган. Бу вақт давомида учрашув ҳакамлари иккинчи бўлимга чиқмаган. 

“Эндиликда Лига комиссар билдиргиси асосида мазкур ишни ўрганиб чиқади. Шунингдек, “Дўстлик” стадиони, “Локомотив” ва “Бунёдкор” клуби расмийлари ҳам бу борада ўз позициясини тақдим этади. Шундан сўнг Лига ички ишлар органи ходимларига ҳуқуқий баҳо берилишини сўраб юқори турувчи ташкилотга мурожаат киритади”, - дейилади ПФЛ расмий баёнотида.

Маълумот учун, ушбу учрашувнинг 2-бўлими 30 дақиқалик кечикиш билан бошлангач, TV орқали трансляция қилиш мақсадида “Металлург” — “Андижон” ўйини ҳам 17:15 да эмас, ярим соатлик кечикиш билан бошланди.

Ушбу учрашувда “Бунёдкор” жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова аэропортда тантанали кутиб олинди'ning rasmi

    Спорт 12.11.2024 09:55

    Икки карра жаҳон чемпиони Афруза Ҳамдамова аэропортда тантанали кутиб олинди

    Афруза ўтган йилги чемпионатида 14 ёшгача бўлган қизлар орасида ҳам муддатидан олдин ғолиб бўлиб, жаҳон чемпионига айланган Ўзбекистондаги илк аёл шахматчи бўлган.

    'Ўзбекистон ММА жамоаси дунёда тенгсиз бўлди'ning rasmi

    Спорт 11.11.2024 11:22

    Ўзбекистон ММА жамоаси дунёда тенгсиз бўлди

    ММА жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар 4 та олтин, 4 та кумуш ва 10 та бронза медалларини жамғарди.

    'Афруза Ҳамдамова 2 карра Жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 09.11.2024 09:17

    Афруза Ҳамдамова 2 карра Жаҳон чемпиони бўлди

    У Бразилияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида муддатидан аввал ғалаба қозонди.

    'Улуғбек Рашитов жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади'ning rasmi

    Спорт 08.11.2024 10:26

    Улуғбек Рашитов жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади

    2024 йилги Париж Олимпиадасининг кумуш медал совриндори Светлана Осипова рейтинг жадвалида иккинчи ўринни эгаллади.

    'Беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпиони бўлди'ning rasmi

    Спорт 04.11.2024 13:48

    Беш нафар ўзбекистонлик боксчи Жаҳон чемпиони бўлди

    Черногория давлати ёшлар ўртасида ўтказилган Жаҳон чемпионатида терма жамоа 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритди.

    'Бектемир Мелиқўзиев WBA камари учун даъвогарга айланди'ning rasmi

    Спорт 03.11.2024 10:07

    Бектемир Мелиқўзиев WBA камари учун даъвогарга айланди

    У тўлиқ жангда рақибини очколар ҳисобида мағлубиятга учратди.