“Адолат” социал-демократик партиясидан Президентликка номзод Наримон Умаров пойтахтдаги 550-сайлов участкасида овоз берди.
“Газета.uz”нинг маълум қилишича, Наримон Умаров Шайҳонтоҳур туманидаги 550-сайлов участкасига бугун, соат 8:00 да рафиқаси билан ташриф буюрган. Овоз бериш жараёнини халқаро ва маҳаллий кузатувчилар кузатиб турди.







