АсосийЖамият

2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

Шунингдек, 2025 йил 1 июлга қадар кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш режалаштирилмоқда.

'2026 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади'ning rasmi

Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш 2026 йил 15 июлдан 21 августга қадар ўтказилиши мумкин

Ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиевнинг маълум қилишича, бу борадаги Президент фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Унга кўра:

➖ аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга кўмаклашиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузилиши;

➖ Статистика агентлиги аҳолини рўйхатга олишни планшет қурилмалари ёрдамида ўтказиш учун 2024–2026 йилларда зарур техник ва дастурий воситаларни Жаҳон банкининг имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан белгиланган тартибда харид қилиш ишларини ташкил этиши;

➖ Кадастр агентлиги 2025 йил 1 июлга қадар аҳоли пунктлари ва кўчалар ном белгиларини ўрнатиш, хонадон ва уйларни тўлиқ рақамлаш ишларини якунига етказилишини таъминлаши;

➖ маҳаллий ҳокимликлар 2025-йил 1-сентябрга қадар ҳудудларнинг маъмурий-ҳудудий бирликлари чегараларининг ўзгариши, топономик обектларга ном берилиши ва уларнинг номлари ўзгариши бўйича тегишли маълумотларни ҳудудий статистика органларига ўз вақтида тақдим этиб борилишини таъминлаши;

➖ Кадастр агентлиги 2025 йил 1 ноябрга қадар аҳолини рўйхатга олиш учун зарур бўлган миқдорда картографик материаллар (шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг янгиланган схематик режалари ва хариталари) билан тўлиқ таъминлаши лозимлиги белгилаб қўйилмоқда.

Шунингдек, Олий Мажлис палаталарига 2025 йил 1 сентябрдан 2026 йил 1 сентябрга қадар республика бўйлаб маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини ўзгартириш, топономик обектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш ишларини вақтинча тўхтатиб туриш тавсия этилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:15

    Одометр кўрсаткичларини яширганларга жарима жорий этиш лойиҳаси маъқулланди

    Қонунчилик палатаси автомобилнинг босиб ўтган йўлини камайтириб кўрсатиш ёки одометрни алмаштириб, бу ҳақда харидорни хабардор қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик белгилашни қўллаб-қувватлади.

    'Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    Фарғонада ҳоким ўринбосари экология инспекторига куч ишлатгани айтилмоқда

    Бувайда туманида ноқонуний дарахт кесиш ҳолатини расмийлаштирмоқчи бўлган экология инспектори ҳоким ўринбосари томонидан зўравонлик билан тўхтатилгани билдирилди.

    'Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:51

    Имом Бухорий мажмуаси бир кунда неча нафар меҳмонга хизмат кўрсата олиши очиқлнади

    Давлат раҳбарининг Самарқанд вилоятига ташрифида ушбу маълумот ҳақида сўз борди.

    'Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:38

    Олий таълимда контракт тўловлари бўйича янги тартиб жорий этилди

    Эндиликда талабалардан талаб қилинадиган дастлабки контракт тўлови ярмидан икки бараварга қисқартирилиб, тўловлар муддати янада қулай тарзда қайта тақсимланди.

    'Ўзбекистоннинг барча масжидларида ёмғир сўраб “истисқо” намози ўқилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:34

    Ўзбекистоннинг барча масжидларида ёмғир сўраб “истисқо” намози ўқилади

    Куз фаслида ёғингарчилик кузатилмаётгани сабабли Муфтий Нури­ддин Ҳолиқназар ташаббуси билан жума намозидан кейин бутун мамлакат бўйлаб ёмғир сўраб дуо ва икки ракат истисқо намози адо этилади.

    'Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:15

    Туркияда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Маркази тақдимоти бўлиб ўтди

    Истанбул шаҳрида Туркия Миллий саройлар бошқармасининг 100 йиллигига бағишланган халқаро симпозиум доирасида минтақадаги энг йирик маданий-маърифий лойиҳалардан бири — Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси Марказининг фаолияти тақдим этилди.