Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича соат 6.00 да бошланган овоз бериш жараёни ҳақидаги маълумотлар онлайн режимида келиб тушмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказидан хабар берилишича, соат 11.00 га қадар сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 428 минг 891 сайловчиларнинг 33,73 фоизи овоз бериб бўлган. Бу эса сайловчиларнинг қарийб 6,9 миллиони демакдир.
Шундай қилиб, «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги қонуннинг 35-моддасига кўра, сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган сайловчиларнинг 33 (ўттиз уч) фоизидан кўпи иштирок этган бўлса, сайлов ўтган деб топилади.

Сайлов жараёни давом этмоқда.





