АсосийЖамият

Жиззахда 2,1 млрд сўм кредит олиб, ишлатиб юборган шахс қайнотасининг ертўласидан топилди

Фуқаро ИИБ ходимлари томонидан ушланган ва ҳибсхонага жойлаштирилган.

'Жиззахда 2,1 млрд сўм кредит олиб, ишлатиб юборган шахс қайнотасининг ертўласидан топилди'ning rasmi

Жиззах вилоятида қидирувдаги шахс қайнотасининг ертўласидан топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати  хабар қилди.

Маълум қилинигича, Жиззах шаҳрининг “Раваллиқ” маҳалласида яшовчи 36 ёшли фуқаро 2022 йилда тижорат банкидан 2 млрд 150 млн сўм миқдорида кредит олади. Бироқ, у 1125 бошли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган ушбу маблағни мақсадсиз ишлатиб юборган. 

Шундан сўнг вилоят прокуратураси томонидан унга нисбатан жорий йилнинг 4 март куни ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиззах ИИБ томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Оққўрғон маҳалласидаги қайнотасининг яшаш уйи ер тўласида яшириниб ётган қидирувдаги шахс ушланган ва вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

    Бошқа янгиликлар