АсосийЖамият

Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади

Гуруҳга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчиси киритилади.

'Фаол ҳоким ёрдамчиларидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади'ning rasmi

Президент қарори билан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурида юқори натижага эришиб келаётган, ижобий тажрибага эга 50 нафар ҳоким ёрдамчисидан иборат “Лойиҳа менежерлари” гуруҳи ташкил этилади. 

Бунда:

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳар бир ҳоким ёрдамчиси самарадорлик кўрсаткичлари паст бўлган туман (шаҳар)ларга бириктирилади ва улар олти ойгача мазкур туман (шаҳар)лардаги маҳаллаларга хизмат сафарига юборилади;

хизмат сафари давомида “Лойиҳа менежерлари” гуруҳидаги ҳоким ёрдамчилари, иш ҳақи ва бошқа ижтимоий тўловлар сақлаб қолинган ҳолда, лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида қўшимча моддий рағбатлантирилади;

“Лойиҳа менежерлари” гуруҳи таркибидаги ҳоким ёрдамчиларининг хизмат сафари ва уларни моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Ҳоким ёрдамчиларини қонунчиликда уларга юклатилган вазифалардан ташқари бошқа ишларни бажаришга жалб этиш тақиқланади.

    Бошқа янгиликлар