АсосийЖамият

Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди

Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

'Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди'ning rasmi

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида истеъмол қилган ичимлик суви ҳаққини ўз вақтида тўламаган фуқаро ва назоратчи ўртасида жанжал юзага келди. Бу ҳақда “Фарғона сув таъминоти” АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Сармазор” МФЙ ҳудудида яшовчи истеъмолчи фуқаро томонидан истеъмол этилган ичимлик сувидан 1.700.000 сўм миқдорида қарздорлиги мавжудлиги аниқланган.

Мавжуд қарздорликни ундириш мақсадида “Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар бўлими аҳоли назоратчиси Х.А. томонидан истеъмолчи хонадонига борган.

Мулоқот жараёнида Истеъмолчи ва назоратчи ўртасида жанжал юзага келган ва оқибатида назоратчи Х.А.нинг пастки жағ қисми синиб, унга оғир тан-жароҳати етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар