АсосийСПОРТ

Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади.

'Ўзбекистон – Португалия баҳсини Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлайди'ning rasmi

2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Португалия ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Спорт” телеканали орқали Мирзаҳаким Тўхтамирзаев шарҳлаб боради. Бу ҳақда телеканал бош режиссёри Хуршид Мирзааҳмедов маълум қилди.
Шунингдек, учрашувни “Футбол ТВ” телеканалида Хайрулла Ҳамидов ва Даврон Файзиев шарҳлайди.


Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси эртага, 23 июнь куни Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг иккинчи тури доирасида Португалияга қарши майдонга тушади.


Айни вақтда “К” гуруҳида 3 очко билан Колумбия терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда. Португалия ва Конго Демократик Республикаси жамоалари 1 очкодан жамғарган ҳолда мос равишда иккинчи ва учинчи ўринларни эгаллаб турибди. Биринчи турда мағлубиятга учраган Ўзбекистон миллий терма жамоаси эса ҳозирча очкосиз ҳолда гуруҳнинг сўнгги поғонасида бормоқда.

    Бошқа янгиликлар