АсосийЖамият

Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳавони ифлослантирувчи корхоналар текширилади

Бош прокуратура аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари бўйича кескин ва муросасиз чора кўради.

'Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳавони ифлослантирувчи корхоналар текширилади'ning rasmi

Бош прокуратура Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳавони ифлослантирувчи корхоналар текширилаётганини маълум қилди.

Таҳлилларда I ва II тоифага кирувчи, атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган саноат корхоналарида 2024 йилда белгиланган замонавий чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ишлари пайсалга солинаётгани, шу жумладан, Тошкент вилоятида 27 та корхонадан 19 тасида, Тошкент шаҳрида эса 31 та корхонадан 8 тасидагина бу ишлар амалга оширилгани аниқланган.

“Бош прокуратура томонидан аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари алоҳида назоратга олиниши ҳамда улар бўйича кескин ва муросасиз чоралар кўриб борилиши қатъий таъминланади”, дейилади хабарда.

Прокуратура органлари  “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонун, президентнинг тегишли фармонлари ва топшириқлари ҳамда соҳага оид бошқа қонун ҳужжатларининг ижроси, атмосферага чиқарилаётган зарарли ташламалар миқдорини камайтириш ва атмосфера ҳавосининг ҳолатини яхшилашга асосий эътиборни қаратган ҳолда 2024 йилнинг сентябридан бошлаб республика бўйича режавий текшириш тадбирлари ўтказишни йўлга қўйган.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги текширишлар Экология, Соғлиқни сақлаш, Транспорт, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Гидрометеорология хизмати агентлиги, Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ва бошқа мутасадди ташкилотлар мутахассислари жалб қилинган ҳолда бевосита Бош прокуратура томонидан 22 октябрь кунидан бошлаб амалга оширила бошланган.

    Бошқа янгиликлар