АсосийShou-biznes

Раъно ЯРАШЕВА: “Бугунги сайлов истиқболга қўйилган яна бир ажойиб қадам бўлади”

Раъно Ярашева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист: 

—Мен Олмазор туманидаги Аҳил маҳалласида ташкил этилган сайлов участкасида юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги учун, ёшларимизнинг келажаги, уларнинг бандлигини таъминлашга читройли дастур билан чиқиб, шу мақсад йўлида камарбаста бўладиган номзодга овоз бердим. Бугунги сайловда овоз бериш учун 9 ёшли Ғофуржон, 7 ёшли Зокиржон, бир ярим ёшли Саодатхон неваларимни ҳам олиб чиқдим. Ҳамма шароитлар яратилган, она ва бола хонасида невараларим ўйнаб ўтиришди, мен эса бемалол овоз бериб чиқдим. Аҳил маҳалламиз қўмитаси раиси Баҳодир Мақсидов бошчилигида маҳалла фаоллари, қолверса, 85, 90 ёшли отахон, онахонларимиз байрамона руҳда, юзларида хурсандчилик билан сайлов участкаларига овоз бериш учун келишди. Бу халқимизнинг бугунги кундан хурсандлиги, кайфияти чоғлиги, шукрона айтиб тургани ифодаси, деб биламан. Бугунги сайлов натижаси худо хоҳласа албатта истиқболга қўйилган яна бир ажойиб қадам бўлади, деб ўйлайман.

Бошқа янгиликлар