АсосийShou-biznes

Жаҳонгир Позилжонов кимга овоз берди?

Аввал хабар берганимиздек, “Еlections.uz-2016” пресс-клубидаги учрашувлар жараёнида ўзи муносиб билган номзодга овоз беришган санъат аҳлининг ҳам фикрлари билан қизиқдик. 

Жумладан, Жаҳонгир Позилжонов ҳам овоз бериш жараёнидаги таасуротлари билан ўртоқлашди. Хўш, уни нима ҳайратга солди?

Жаҳонгир ПОЗИЛЖОНОВ, хонанда:

—  Мен Юнусобод туманидаги 623-сайлов участкасида овоз бердим. Тўрт фарзандим билан чиқдик. Менда болалар учун ҳам алоҳида хоналар ташкил этилгани маъқул бўлди. Овоз бериш жараёнида халқимизнинг, сайловчиларнинг фаоллигига гувоҳ бўлдим. Сайловчилар навбатда турганлиги буни исботлайди. Энг муҳими, одамларнинг кайфияти байрамона бўлди. Ишонаманки, биз танлаган номзод ишончимизга муносиб бўлади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар