1

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қарийб 18 миллион сайловчи иштирок этди

ЖАМИЯТ 04.12.2016, 22:26
Теглар: Сайлов, PRESS-CLUB: ELECTIONS.UZ-2016
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қарийб 18 миллион сайловчи иштирок этди

Аввал хабар берганимиздек, бугун соат 20.00 да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича барча сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунланди.

Дастлабки маълумотларга кўра, овоз беришда 17 миллион 941 минг 955 нафар фуқаро иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 87,83 фоизини ташкил этади. Эслатиб ўтамиз, сайловчилар рўйхатига 20 миллион 428 минг 891 сайловчи киритилган. 

Албатта бунга ҳали хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикасининг ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш натижалари киритилмаган.

Ўзбекистон Республикасининг Миср, Европанинг аксарият давлатлари ва Америка Қўшма Штатларидаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Овоз бериш жараёни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги ва “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар билан мустаҳкамлаб қўйилган халқаро демократик нормалар ва принципларга риоя қилинган ҳолда очиқ ва ошкора ўтказилди.

Айни пайтда сайлов участкаларида ҳар бир номзодни ёқлаб берилган овозлар алоҳида-алоҳида санаб чиқилмоқда.

Овозларни санаб чиқишда Президентликка номзодлар кўрсатган сиёсий партияларнинг 37 мингдан ортиқ кузатувчилари, халқаро кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам қатнашмоқда.

Жойлардан сайлов мобайнида сайлов қонунчилиги бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади.

Эртага, 5 декабрь куни соат 16-00 да ўтказиладиган брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинади.

Шарҳлар

Туркияда мухолифат Эрдўғоннинг партиясини мағлуб этди

01.04.2024, 09:13

Аввал хабар қилганимиздек, якшанба куни Туркияда маҳаллий ҳокимиятларга сайловлар бўлиб ўтди. Баённомаларнинг 93 фоиз санаб чиқилганда, Республика халқ партияси 37,4 фоиз, ҳукмрон Адолат ва тараққиёт...
Шавкат Мирзиёев Путинни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

18.03.2024, 10:51

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинни бўлиб ўтган Президент сайловида қозонган ишончли ғалабаси билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар...
Анголада президентлик сайловида Жоау Лоуренсо 51.08 фоиз, мухолифатчи Адалберто Коста Жуниор 44.05 фоиз овоз тўплади

26.08.2022, 10:19

24 август куни Анголада президентлик ҳамда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси хабар қилди. Маълум қилинишича, Анголада парламент сайлови 2 хил тарзда...
Халқаро “Медиа-холл”: шаффофлик, холислик ва тезкорлик

15.10.2021, 19:31

Ўзбекистон Электрон Оммавий ахборот воситалари миллий асоссиацияси бошқарув раиси Фирдавс Абдуҳолиқов ташкил этилган “Медиа холл” ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:—   14 октябр куни Ўзбекистон Электрон Оммавий Ахборот Воситалари...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1