Қаршининг "Насаф" жамоаси ўз тарихида илк Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Бугун, 1 ноябрь куни футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати Суперлига баҳсларининг 23-турида Қаршининг "Насаф" жамоаси сафарда Тошкентнинг "Локомотив" жамоасига қарши майдонга тушди.
Учрашувда Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси рақибларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ушбу учрашувдан сўнг қаршиликлар турнир жадвалида 52 очко жамғарган ҳолда муддатидан олдин ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.
Учрашувда киритилган ягона голга Акмал Мозговой муаллифлик қилди.
Таъкидлаш керакки, 2001 йилдан бери илк бор вилоят жамоаси Ўзбекистон чемпиони бўлди. 2001 йилда Фарғонанинг "Нефтчи" клуби чемпион бўлганди. 2023 йилда "Пахтакор" чемпионликни қўлга киритганди.