АсосийDunyo

Барак Обама Вашингтонда янги йил арчаси ёнида Jingle Bells ни куйлади

АҚШ президенти Барак Обама Вашингтоннинг асосий янги йил арчасининг чироқларини ёқиш маросимида Jingle Bells номли рождество қўшиғини ижро этди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Қўшиқни Барак Обама билан биргаликда 22 ёшли, чикаголик рэп-ижрочи Chance the Rapper тахаллусли Чанселор Джонатан Беннетт ижро этди.

Қўшиқни куйлашда Америка эстрада юлдузлари ва Санта-Клаус ҳам иштирок этди.

Мазкур видеоролик Оқ уйнинг You Tube расмий каналига жойлаштирилди.

Бошқа янгиликлар