АсосийЖамият

Энди сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади

Уларнинг зилзилабардошлиги доимий мониторинг қилинади.

'Энди сув омборлари тўғонлари силжиши космик назоратга олинади'ning rasmi

Ўзбекистонда энди сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлигини доимий радиолокацион космик мониторинг қилиш тизими жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбеккосмос” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу Вазирлар Маҳкамаси қарорида белгиланган бўлиб, дамбаларнинг силжиш ва чўкиш динамикаси “Ўзбеккосмос” агентлиги томонидан космик назоратга олинади. Амалга оширилган мониторинг натижалари “Сув омборларида сейсмологик кузатувларни амалга ошириш” электрон платформасига интеграция қилинади.

Мазкур электрон платформада сув омборлари бўйича космик мониторинг натижалари, хусусан, мавжуд тўғонларнинг реал ҳолати, улардаги силжиш ва чўкиш кўрсаткичлари, тўғонларнинг сейсмик мустаҳкамлиги ва фавқулодда хавфлилик даражаси каби муҳим маълумотлар жамланади. Жараёнларни доимий назорат қилиб бориш мақсадида “Сув омборлари тўғонларининг зилзилабардошлиги космик мониторингини ўрганиш комиссияси” ташкил этилади.

“Сув омборлари тўғонларининг мустаҳкамлиги даражасини доимий мониторинг қилиш уларнинг деформацион-кучланганлик ҳолатини баҳолашда мухим аҳамият касб этади, сабаби деформацион-кучланганлик ҳолатида тўғон зилзилага таъсирчан бўлиб, энг заифлашган нуқтасида фавқулодда вазият содир бўлган тақдирда талофат етиши эҳтимоли ортиб кетади”, дейилади агентлик хабарида.

Қайд этилишича, бу чора-тадбирлар орқали сув омборларидаги тўғонларнинг мустаҳкамлик ва яроқлилик ҳолатини доимий ўрганиб бориш, уларда кузатилиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдиндан таҳлил қилиш ва улардаги эҳтимолий силжишларни аниқлаш имконини беради.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 20:58

    Сирдарёда тадбиркор аёлга шилқимлик қилган мансабдор ишдан олинди

    Солиқ инспекцияси раҳбари эри мусофирда бўлган аёлга нисбатан шилқимлик мазмунидаги SMS хабарлар ёзиб, ойлар давомида безовта қилган.

    'Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 19:01

    Собиқ вазир Азиз Воитовга суд ҳукми ўқилди

    У жуда кўп миқдорда талон-торожликда айбдор топилди, аммо озодликдан маҳрум этилмади.

    'Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 18:30

    Владивостокда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан содир этилган безорилик бўйича расмий муносабат билдирилди

    Бош консулхона воқеа юзасидан тезкор чоралар кўрди, ҳолат назоратга олинди.

    'Долларнинг расмий курси янгиланди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 16:41

    Долларнинг расмий курси янгиланди

    Долларнинг расмий курси 82,22 сўмга тушди.

    'Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 13:42

    Президент Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказмоқда

    Шавкат Мирзиёев юксак унвон, орден ва медалларни ўз эгаларига топширди.

    'Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди'ning rasmi

    Жамият 15.09.2025 12:30

    Тошкентда йўл чўкиши ортидан автобус ва микроавтобус ботиб қолди, экскаватор ағдарилди

    Гулсанам кўчасида рўй берган ҳодиса ижтимоий тармоқларда катта муҳокамаларга сабаб бўлди.