АсосийЖамият

ИИББ огоҳлантириш билан чиқди

Фирибгарлар томонидан юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбари ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда.

'ИИББ огоҳлантириш билан чиқди'ning rasmi

Шу кунларда фирибгарлар томонидан Telegram орқали юқори лавозимларда ишловчи вазирлик, идора ва турли хил ташкилотлар раҳбар ҳамда масъул ходимлари номидан сохта профиллар яратилиб, қўл остидаги ходимларни алдаш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот давомида ходим билан гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар қизиқаётгани ва ундан (раҳбардан) баъзи маълумотларни сўрашганини айтади. Бироздан сўнг унга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими алоқага чиқишини маълум қилади. Фирибгарнинг, яъни “ўз раҳбари”нинг гапларига ишонган ходим бир неча дақиқадан сўнг у билан алоқага чиққан шахс (гўёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакили)га сўраган барча маълумотларини бериб юборади. Оқибатда фирибгарлар тузоғига илинган ишчи-хизматчилар пластик карталаридаги пул маблағларидан айрилиб қолмоқда. 

“Огоҳ бўлинг, шу турдаги келган СМС ёки бошқа хабарларни қабул қилиш ва ишонишдан олдин телефон орқали қўнғироқ қилиб ёки шахсан хабар юборган шахсга алоқага чиқиб, хабарни қайта текшириб кўринг!”, дейилади хабарда.
Шунингдек, фуқаролардан шу каби ҳолатларга дуч келган тақдирда ИИББнинг 71-206-55-00 ёки 102 рақамларига мурожаат қилиш сўралган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Долларнинг расмий курси яна тушди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 16:02

    Долларнинг расмий курси яна тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди.

    'Ўзбекистон Фанлар академияси академиги вафот этди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 14:58

    Ўзбекистон Фанлар академияси академиги вафот этди

    Олим электроэнергетик тизимларнинг нормал ва авария режимларини комплекс таҳлил усулларини яратиш ва умумлаштириш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борган.

    '“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 14:42

    “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган органлар рўйхати эълон қилинди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Рўйхатга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб борилади.

    'Тошкентда "гармошка" автобус ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 14:16

    Тошкентда "гармошка" автобус ЙТҲга учради

    Йўловчи тан жароҳати олган ва тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

    'Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 11:59

    Фарғонада коррупцияга қарши курашувчи мансабдор ходим ушланди

    Икки шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

    'Бедарак йўқолган паркентлик 23 ёшли аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ туманидаги каналдан топилди'ning rasmi

    Жамият 12.11.2024 11:26

    Бедарак йўқолган паркентлик 23 ёшли аёлнинг жасади Юқори Чирчиқ туманидаги каналдан топилди

    Марҳума бир неча кун аввал уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган.