АсосийЖамият

Хоразмдаги бозорлардан бири ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Хоразмдаги бозорлардан бири ёниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Хоразмдаги бозорлардан бирида ёнғиб кетгани акс этган видео тарқалди.

ФВВ Матбуот хизматининг хабарига кўра, ёнғин бугун, 7-ноябр куни соат 12:53 да Хоразм вилояти, Урганч тумани, “Шерматлар” МФЙ, Гурлан кўчасида жойлашган кийим-кечак савдо дўконларида содир бўлган.

Шунга кўра 8 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 12:59 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:20 да ўраб олинган ва соат 13:50 да ўчирилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар