АсосийЖамият

Андижонда 10 ёшли бола IELTS'дан 7 балл олди

Darakchi.uz Муҳаммадсаид Турсунов билан суҳбатлашди.

'Андижонда 10 ёшли бола IELTS'дан 7 балл олди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда 10 ёшли ўқувчининг инглиз тили фанидан 7 баллик IELTS сертификатини қўлга киритгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ўзбекистон тарихида болалар ўртасида бундай натижага эришган сртификат эгаси Андижон шаҳридаги 4-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсунов ҳисобланади.

Муҳаммадсаид 2014 йилда Андижон шаҳрида ўқитувчилар оиласида туғилган. 2021 йилда ҳозирда таҳсил олаётган мактабининг биринчи синфига қабул қилинган. 

Саккиз ёшидан буён ота-онаси ёрдамида тил ўрганишни бошлаган болакайнинг қизиқиши ўз устида мустақил ишлашга замин яратди. Шу боисдан ҳам 2023 йил февраль ойидан бошлаб, дарслардан сўнг Андижон шаҳридаги “iTeacher academy” ўқув марказида инглиз тилидан қўшимча таълим олиб келади.

Назокат Турсунова, онаси:

- Мен ҳам, дадаси ҳам, бундан ташқари турмуш ўртоғимнинг укалари ҳам инглиз тили ўқитувчилари ҳисобланамиз. Шуни ҳисобга олиб, биз бундан бир ярим йил аввал оилавий ўқув маркази очганмиз. Муҳаммадсаид ўқув марказимизни биринчи ўқувчиларидан ҳисобланади. Боиси унда тилга бўлган қизиқиш юқори. Шу сабабли ҳам ўзи қизиққан ҳолатда “Гарри Потер” асарининг барча бешта китобини тўлиқ инглиз тилида ўқиб чиққан. 

Уч нафар фарзандимиз бор. Уларни бўш қолдирмасликка ҳаракат қиламиз. Шу сабабли дасрдан сўнг бўш қолдирмаслик учун турли ўқув курслари, спорт тўгаракларига жалб қилдик.

Ижтимоий тармоқларда юртдошларимиз болага босим бўлмадими, қандай қилиб бир ярим йилда 7 баллик сертифкатни олди, бу қийинку, болалик даврини суриши керак деган муносабатларни билдиришди. Ваҳоланки, ўғлимизнинг ўзида қизиқиш борлиги учун қийналганини сезганимиз йўқ. У ҳам бошқалар каби вақти тақсимланган ҳолатда ўйнайди, дарс тайёрлайди, спорт тўгаракларига боради.

Муҳаммадсаид Турсунов:

- Ҳозирда 10 ёшдаман. Инглиз тили тўгаракларига бир ярим йилдан бери бораман. Акам билан инглиз тили курсига бориб жуда қизиқиб қолганман. Яхши ўзлаштирдим, яхши ўрганишим ортидан ота-онам ва устозларим IELTS имтиҳонларига топшириб кўришимни маслаҳат беришди. Бир ойлик тайёргарликдан сўнг 14 сентябрь куни имтиҳон топширдим. Аслида 7.5 балл олишга ҳаракат қилгандим, аммо 7 балл олишга муваффақ бўлди. 

Менга шароит яратиб берган ота-онамга ва мени ўқитган устозларимга ҳаммасига раҳмат. Мен келажакда таълим ва ахборот технологиялар соҳасида ишламоқчиман. Компьютер тизимларини яхши ўрганиб, дастур яратиш орзуим бор. 

Раҳматулло Турсунов, устози:

- Ўқувчим Муҳаммад саид билан бир йилдан буён инглиз тили бўйича шуғулланиб келаман. Дарсларга эндигина қўшилган вақтида тенгдошларига нисбатан инглиз тили бўйича билим даражаси анчагина юқори эди. Ўзидан катталар билан ҳам бемалол суҳбатга кира оларди. 

Қизиқиш юқорилиги, дарсларга фаол қатнашиши, топшириқларни вақтида бажариши ва ўз устида тўғри ишлаши билан бошқалардан ажралиб туради. Мана шу туфайли ҳам IELTSдан 10 ёшидаёқ 7 баллик сертифкатга эришди.

Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактабида бугунги кунда рус ва ўзбек синфларида 3700 нафардан ортиқ ўқувчи таълим тарбия олиб келмоқда. Муассасада хорижий тил сифатида инглиз ва немис тиллари ўқитилади.

Мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Дилдора Мухторованинг айтишича, муассасанинг 11-синф ўқувчиси Раййона Иброҳимова ва 4-синф ўқувчиси Муҳаммадсаид Турсуновнинг натижалари нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчиларга ҳам ўз устида ишлашига туртки берган.

Дилдора Муҳторова:

- Ўқувчиларимизни инглиз тили ва бошқа чет тилларига қизиқишлари юқори. Айниқса, немис тилига ихтисослаштирилган синфларимиз ўз самара ва ютуқларини бериб келмоқда. 11-синф ўқувчимиз Райёнахон Иброҳимова немис тили бўйича ўтказилган Халқаро олимпиадада олтин медални қўлга киритиши нафақат бизни, балки барча юртдошларимиз хурсанд қилди, десак янглишмаган бўламиз. 

Бундан ташқари яқинда 4-синф ўқувчиимиз Муҳаммадсаид Турсуновнинг IELTSдан 7 баллни олиши нафақат ўқувчиларимиз, балки ўқитувчиларимизни ҳам ўзи устида янада ишлашга туртки бермоқда.

Қайд этиш лозим, ушбу сертификат дунёнинг 140 дан ортиқ давлатида грант асосида ўқиш учун ва Ўзбекистондаги инглиз тили магистратураларига кириш учун белгиланган  натижа ҳисобланади. Мактабнинг бошланғич синфи партасида ўтириб ўз келажагини белгилаётган болакай тенгдошлари учун ҳам намуна бўлмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2024 12:35

    Тошкент метросида поезд яна тўхтаб қолди

    Бунга юзага келган носозлик сабаб бўлган.

    'Онлайн-НКТ чекларини таҳрирлаш муддати 1 декабргача узайтирилди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2024 12:18

    Онлайн-НКТ чекларини таҳрирлаш муддати 1 декабргача узайтирилди

    Солиқ қўмитаси маълумотлар базасидаги фискал чеклар ва жисмоний шахсларнинг 80 терабайт ҳажмдаги маълумотлари янги серверларга миграция қилинди.

    'Польшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият 11.11.2024 11:34

    Польшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради

    Шошилинч операцияга муҳтож жабрланувчига ёрдам кўрсатилган ва ватанга қайтарилган.

    'Самарқандда ва Андижонда “права” ҳамда сертификат олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2024 08:39

    Самарқандда ва Андижонда “права” ҳамда сертификат олиб бермоқчи бўлганлар қўлга тушди

    Автомактаб ўргатувчиси ва “Ватанпарвар” ҳисобчисига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди'ning rasmi

    Жамият 11.11.2024 08:12

    Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

    Республикада ҳарорат 10-15 даража атрофида бўлади.

    'Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият 10.11.2024 21:41

    Россияда ўзбекистонликлар ЙТҲга учради

    Уч киши воқеа жойида ҳалок бўлди.