АсосийЖамият

Польшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради

Шошилинч операцияга муҳтож жабрланувчига ёрдам кўрсатилган ва ватанга қайтарилган.

'Польшада Ўзбекистон фуқароси автоҳалокатга учради'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлими томонидан Краков шахрида жиддий автоҳалокатга учраган ва қўли ҳамда оёғига шошилинч операция зарур бўлган Ўзбекистон фуқаросига тегишли ёрдам кўрсатилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА.

Ўзбекистон элчихонасининг telegram-каналида маълум қилинишича, ҳамюртимизга тезроқ ватанга қайтиши учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Унинг 2024 йил 10 ноябрь, якшанба куни ватанга қайтган.

"Чет элда бўлган фуқароларимизга йўлларда эҳтиёткор ва огоҳ бўлишни, шунингдек, бўлиб турган давлатнинг қонунларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тавсия қиламиз, – дейилади элчихона хабарида. – Ҳар қандай фавқулодда ҳолатларда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонасининг консуллик бўлимига мурожаат қилишингиз мумкин. Сизга ёрдам беришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёрмиз".

    Бошқа янгиликлар